2024 йилда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 264 миллиард сўмлик ноқонуний давлат харидларини бекор қилди

Улашиш:

2024 йилда Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 263,9 миллиард сўмлик 234 та ноқонуний давлат харидларини бекор қилди. Агентлик матбуот хизматининг хабар беришича, ўтган йил давомида жами 552,5 миллиард сўмлик 273 та харид текширилди.

Текширувлар натижасида 257 та тақдимнома берилган, шунингдек, 273 та сўровнома ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларига юборилган. Қонунчилик талабларини бузганлик учун 104 шахс маъмурий жавобгарликка, 85 шахс эса интизомий жазога тортилишга тайинланди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.