Салим Абдувалиев соғлиги сабаб жазодан озод қилинди

Улашиш:

Соғлигидаги жиддий муаммолар сабабли халқ орасида «Салимбойвачча» номи билан танилган Салим Абдувалиев жазодан озод қилинди.

75 ёшли Абдувалиев 2023 йилнинг декабрида ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда сақлашда айбланиб, 2024 йил 19 март куни Миробод тумани суди томонидан 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Нашрнинг маълум қилишича, Салим Абдувалиев 2025 йилнинг 12 январида Жиноят кодексининг 75-моддасига асосан, оғир касаллик сабабли жазодан озод қилинди. Мазкур моддага кўра, жазони ўташга тўсқинлик қиладиган оғир касалликка чалинган шахслар жазодан озод қилиниши мумкин.

Абдувалиевнинг озодликка чиқиши соғлиги бўйича экспертиза ва тегишли тартиб-қоидалар асосида амалга оширилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.