Халқимиз орасида кўпчилик туғилганига олти ой тўлмасдан чақалоқларга сув беришганларини кўрган ёки бу жараёнда ўзлари иштирок этишган. Бундан ташқари, чақалоқларга йиглаганларида сув идишларини сораш учун бериб қўйилишини ҳам дуч келамиз. Худдики, улар баъзида чанқаганларидан йиглаётган бўлиши мумкин.
Faktcheknet.uz бу мавзуда бир нечта оналар билан суҳбатлашди. Суҳбатлашган оналардан бири: “Чақалоққа олти ойликча ҳам сув бериш керак”, – деб жавоб берди. Яна бир она: “Мен фарзандларимга олти ойликча сув бериб кўрмаганман, учта фарзанднинг онаси бўлишимга қарамай бу ҳақда билмайман, аммо бир дугонамнинг қизига олтинчи ойлик вақти ёзда кўп йиглаганлиги учун сув бериб кўрганимизда жуда ҳам яхши ичган эди”, – дея фикр билдирди.
Pregnancybirthbaby.org.au тиббий нашри чақалоқларга олти ойлик бўлгунча сув бериш тўғри ёки буга ҳожат йўқ эканлигини изоҳлайди. Келинг, халқимиз орасидаги чақалоққа сув бериш билан боғлиқ фикрлар қай даражада тўғри эканлигини билиш учун изоҳларни кўриб чиқамиз.
Чақалоққа иссиқ ҳавода сув бериш керакми?
Олти ойгача она сути ёки формуласи чақалоқлар учун овқат ва ичимликдир. У уларга ҳатто иссиқ ҳавода ҳам керак. Кўкрк сути бу ёшда чақалоқ учун зарур бўлган барча озиқ моддалар ва омилларни ўз ичига олади.
Чақалоққа сув бериш уни ривожлантирадими?
Чақалоқларга сув бериш, улар камроқ кўкрк сути ёки аралашмани ичишларига олиб келади. Бу уларнинг тўғри ўсиши учун етарли миқдорда сут ёки формулани олмаслик хавфини туғдиради. Чақалоққа кўп сув ёки ҳаддан ташқари суйултирилган аралашмани бериш орқали у ўзини жуда ёмон ҳис қилиши мумкин. Бунга сабаб шундан иборатки, кўп миқдорда сув чақалоқнинг қонида маълум озиқ моддалар концентрациясига таъсир қилади, бу жуда хавфли ва ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин.
Болалар олти ойликдан бошлаб овқат истеъмол қила бошлаганда улларга овқат билан бирга қайнатиб совутилаган бир қултум сув бериш мумкин. Олти ойдан ошган чақалоқлар учун ичимлик сувини аввал қайнатишга ҳожат йўқ. 6-12 ойлик болаларга бир кунда 0,5-1 пиёла сув бериш мақсадга мувофиқдир.
Чақалоққа иситмаси чиққанда кўпроқ сув бериш керакми?
Агар олти ойдан кичик эмизиқли чақалоқда иситма бўлса, уни қўшимча эмизиш керак бўлиши ёки формулалар билан озиқланадиган бўлса, камроқ миқдорда формулани тез-тез бериш мақсадга мувофиқдир. Аммо шифокор маслаҳатисиз сув бериш мумкин эмас.
Андижон давлат тиббиёт институти Госпиталь педиатрия кафедраси ассистенти, Андижон вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази Чақалоқлар ва болалар бўлими педиатри Нилуфархон Мажидова: “Ҳозирги кунда энг долзарб мавзулардан бири бу чақалоқларга сув бериш тартиби. Чунки кўпинча ёш оналар чақалоқларга сув бериш ҳақида маълумотга эга бўлмаганлиги ёш гўдакларга салбий таъсир кўрсатмоқда. Чақалоқлар олти ой мобайнида кўкрк сутини истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир. Чунки она сути энг керакли макро ва микро элементлар, витаминлар билан бой. Бундан ташқари, чақалоқларда уч ойгача буйраклар яхши ривожланмаган бўлади, сув бериш эса уларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Аммо оналар оғир туғруқ жараёнини бошдан кечирган ёки сут келмаслиги ҳолатларида чақалоққа уч ойгача қўшимча озуқалар билан 26-30 градус ҳароратда 20-30 мл сув беришлари мумкин. Чунки сунъий озуқалар она сутилга нисбатан қуюқроқ бўлади, бу эса чанқоқни юзага келтиради. Олти ойдан катта бўлган чақалоқларга 20 градус ҳароратда сув берилиши мумкин”, – дея фикр билдирди.
Агар чақалоқ олти ойдан катта бўлса, эмизишни ёки шишадан овқатланишни давом эттириш керак. Кўпинча болалар иситмаси бўлганда овқат ейишни хохламайдилар. Бу муаммо эмас, модомики улар намликни сақлаб қолишади. Буни билиш учун болалар етарли миқдорда суyuqlik олиш-олмаслигини текшириш керак. Агар чақалоқ уч ойдан кичик бўлса ва ҳарорат 38 °C дан юқори бўлса, унда бошқа аломатлар бўлмаса ҳам шифокорга мурожаат қилиш лозим.