17 январь куни Тошкент метрополитенида 19 ёшли йигит ўзини поезд остига ташлади. Ҳодиса «Олмос» бекатида соат 22:40 да содир бўлган. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.
Қўйлиқ йўналишида ҳаракатланаётган электропоезд бекатга кириб келган пайтда йигит ўзини унинг остонасига ташлаган. Воқеа жойида хизмат қилаётган наряд ходимлари жабрланган фуқарони вагон остида тирик ҳолда топиб, тезкорлик билан чиқариб олган.
Йигит тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага юборилган. Ҳозирда мазкур ҳодиса юзасидан текширув ишлари давом этмоқда.
Мазкур ҳолат бўйича қўшимча маълумотлар текширувлар якунлангач эълон қилинади.