Болалар боғчасидаги кобра саҳнаси: вазирликнинг жавоби ва чоралар

Улашиш:

Тошкент вилояти Пискент туманидаги 7-сонли болалар боғчасида 16 январь куни ўтказилган цирк томошаси давомида заҳарли Ўрта Осиё кобралари иштирок этган саҳна мухокамаларга сабаб бўлди. Вазиятга изоҳ берган Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими томоша дастури аввалдан келишилган бўлса-да, унда илонлар билан боғлиқ саҳналар мавжуд эмаслигини таъкидлади.

Маълум бўлишича, томошани Олмалиқ шаҳрининг "Тошкент" ҳаваскор цирк жамоаси ходими намойиш этган. Вазирлик томоша давомида ички ишлар ходимлари вазиятни назорат қилганини қайд этди.

Ҳодисадан сўнг махсус ишчи гуруҳ ташкил қилиниб, текширув ўтказилди. Текширув натижаларига кўра, қоидабузарликка йўл қўйган шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилган.

Махсус комиссия болалар хавфсизлиги масалаларига янада жиддий эътибор қаратиш ва бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича қўшимча чоралар ишлаб чиқишни режалаштирган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.