Туркиядаги меҳмонхонада ёнғин: 76 киши ҳалок бўлди, Шавкат Мирзиёев ҳамдардлик билдирди

Улашиш:

21 январ куни Туркиянинг Болу провинциясидаги Карталкая тоғ-чанғи курортида жойлашган етти қаватли меҳмонхонада содир бўлган ёнғин натижасида 76 киши ҳалок бўлди. Фожиа маҳаллий вақт билан соат 03:00 да меҳмонхона ресторанида бошланган ва тезда бутун бинога тарқалган.

Воқеа бўйича тўққиз киши гумонланувчи сифатида ҳибсга олинган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Тайип Эрдўғанга ҳамдардлик билдириб, ҳалок бўлганларнинг яқинларига сабр-тоқат, жабрланганларга тезроқ соғайишни тилаган. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Туркия ҳукумати фожиа қурбонларининг хотираси учун 22 январни миллий мотам куни деб эълон қилди. Бу кунда мамлакат ҳудудида ва дипломатик миссияларда давлат байроқлари туширилади.

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси маълумотига кўра, ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.