Олмалиқдаги ЙТҲ оқибатида 44 та хонадон газсиз қолди

Улашиш:

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси ўнлаб хонадонларни газ таъминотисиз қолдирди. Ҳодиса "Сўфи Оллоёр" маҳалласида содир бўлиб, ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ҳолда ариқчага тушиб кетиб, ўрта босимли газ қувурига урилиб кетган.

"Ҳудудгазтаъминот" маълумотига кўра, авария натижасида 44 та хонадонга газ етказиб бериш тўхтатилган. Қувурда газ сизиб чиқиш ҳолати кузатилгани сабабли аҳоли учун хавфсизлик чоралари кўрилган.

Авария бригадалари таъмирлаш ишларини бошлаган бўлса-да, газ таъминоти тиклангани ҳақида ҳали маълумот берилмади. Ҳодиса оқибатида юзага келган зарар аҳолининг кундалик ҳаётига жиддий таъсир кўрсатмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.