Швецияда Қуръонни ёқиш билан танилган Салван Момика отиб ўлдирилди

Улашиш:

Швециянинг Седертелье шаҳрида 38 ёшли эркак ўқ жароҳатлари билан ҳалок бўлган ҳолда топилди. SVT телеканали маълумотларига кўра, марҳум Қуръонни ёқиш акциялари билан танилган ироқлик муҳожир Салван Момика бўлиши мумкин.

Қотиллик ва тергов жараёни

Ҳодиса юзасидан полиция тергов бошлади, бир неча киши қўлга олинган. Ҳозирча ҳодиса сабаблари ва марҳумнинг шахси расман тасдиқланмаган. Терговчилар ҳодиса содир бўлган ҳудудни ўраб олган ва қўшимча текширувлар ўтказмоқда.

Маълумотларга кўра, Момика миллатлараро нафрат уйғотиш айби билан тергов остида бўлган ва яқин кунларда суд қарори эълон қилиниши керак эди. Бироқ унинг ўлими сабабли суд жараёни бекор қилинган.

Салван Момиканинг Швециядаги фаолияти

Момика 2018 йилда Ироқдан Швецияга кўчиб келган ва 2021 йилда уч йиллик вақтинчалик яшаш рухсатномасини олган. У 2023 йилда Стокгольмда Қуръонни ёқиш билан боғлиқ бир нечта можароли ҳаракатларни амалга оширган. Бу ҳаракатлар халқаро миқёсда жиддий эътирозларга сабаб бўлди ва радикал гуруҳлар томонидан Швеция устувор мақсад сифатида эълон қилинди.

Президент Мирзиёевнинг муносабати

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам бу ҳаракатни кескин қоралаб, Ўзбекистон экстремизм ва радикализмнинг ҳар қандай шаклларига қатъий қарши эканини таъкидлаган. У барча миллат ва дин қадриятларига ҳурмат билан ёндашиш зарурлигини қайд этган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.