Швецияда Қуръонни ёқиш акцияларини уюштирган Ироқлик Салван Момика Стокголм яқинидаги уйида отиб ўлдирилган эди.
Бу иш юзасидан ҳибсга олинган беш нафар шахс озодликка чиқарилди. Мамлакат прокуратураси матбуот хизмати катта прокурор Расмус Оманнинг баёнотига таяниб 1 февраль куни мазкур хабарни эълон қилди.
«Жиноятни содир этганлик бўйича гумонлар ўз тасдиғини топмади. Шу сабабли бу шахсларни ушлаб туриш учун асос қолмади», — деди Оман.