/* Kulrang matnlarni biroz to'qroq qilish (kontrastni oshirish) */ .ss_none a, .topmenu ul li a { color: #e0e0e0 !important; /* Och kulrangdan oqroq rangga */ } .about-widget p { color: #ffffff !important; /* Footer matnini to'liq oq qilish */ } .copytext { color: #cccccc !important; } /* Tugmalar fokus bo'lganda aniq ko'rinishi uchun */ a:focus, button:focus { outline: 2px solid #ffff00 !important; outline-offset: 2px; } Давлат идоралари расмий сайтлари ягона платформага ўтказилади » Sangzor.uz — O‘zbekiston yangiliklari va tahliliy maqolalar

Давлат идоралари расмий сайтлари ягона платформага ўтказилади

Улашиш:

Ҳукуматнинг 2025 йил 31 январь куни қабул қилинган қарорига мувофиқ, барча давлат органлари ва ташкилотлари расмий веб-сайтлари ягона платформа – gov.uz'га ўтказилади.

Янги тартиб 2025 йил 1 мартдан амалга киритилади. Барча давлат идоралари UZINFOCOM билан шартнома имзолаб, расмий сайтларини фақат ҳукумат портали орқали юритади.

Шунингдек, вазирлик ва идоралар ҳукумат доирасидаги ишлар ва тадбирлар ҳақидаги маълумотларни эълон қилишдан олдин Бош вазир матбуот хизмати билан келишиши шарт бўлади.

 Эски сайтлар тақдири:
- Ягона платформага ўтказилганидан сўнг 1 ҳафта ичида расмий веб-сайтлар доменлари янги манзилга йўналтирилади ёки фаолияти тўхтатилади.
- Барча мавжуд маълумотлар сақлаб қолинади.

Ушбу ўзгаришлар давлат идоралари сайтларининг ягона тизимда фаолият юритишини таъминлаб, ахборот тақдим этиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган.