Наврўз арафасида Қозоғистондан Ўзбекистонга Jibek Joly сайёҳлик поезди келади

Улашиш:

Наврўз байрами муносабати билан Қозоғистондан Ўзбекистонга Jibek Joly (Ипак йўли) сайёҳлик поезди йўлга чиқади. Йўловчилар байрамни икки давлатда нишонлаш имкониятига эга бўладилар.

Kazakh Tourism маълумотларига кўра, бу 2025-йилнинг учинчи трансчегаравий темир йўл сафари бўлиб, 20–25 март кунлари амалга оширилади. Поезд Олмаота – Туркистон – Тошкент – Самарқанд – Тараз – Олмаота йўналиши бўйича ҳаракат қилади.

Саёҳат давомида иштирокчилар Ипак йўлининг тарихий меросидан баҳраманд бўлиб, қадимий шаҳарларнинг муҳитига шўнғишади. Тур дастурига этноовулга ташриф, анъанавий таомларни татиб кўриш, миллий маросимлар ва Наврўз тадбирларида иштирок этиш киритилган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистондан биринчи Jibek Joly сайёҳлик поезди 2024-йил ноябрь ойида Тошкент Марказий вокзалига етиб келган эди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.