Солиқларни ўз вақтида тўланг – иқтисодиёт тараққиётига ҳисса қўшинг!

Улашиш:

Жиззах вилояти солиқ бошқармаси қарздорликни камайтириш бўйича манзилли ишлар олиб бормоқда. Солиқлар ҳар бир давлатнинг иқтисодий пойдевори ҳисобланади ва уларни ўз вақтида тўлаш ҳар бир фуқаро ҳамда тадбиркорнинг бурчидир.

Шу билан бирга, айрим корхоналар раҳбарлари солиқ мажбуриятларига бепарво муносабатда бўлиб, тўловларни кечиктирмоқда. Бу эса нафақат уларнинг ўз фаолиятига, балки жамиятга ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Хусусан, "Орзу назар" масъулияти чекланган жамиятининг солиқ қарзи 584,7 миллион сўмга етган. Жиззах вилояти солиқ бошқармаси ва Мажбурий ижро бюроси ходимлари ҳамкорлигида мазкур корхонага тегишли юк машинаси хaтланиб, жарима майдонига жойлаштирилди. Шу каби ҳолат "Пластмасса" акциядорлик жамиятида ҳам кузатилиб, унга қарашли юк машинаси мусодара қилинди.

Солиқларни ўз вақтида тўлаш давлат ва жамият тараққиёти учун муҳим омилдир!

Жиззах вилоят солиқ бошқармаси Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.