Оролбўйида 200 миллион туп дарахт экилади: ўрмонлар майдони 4,1 миллион гектарга кенгайиши кутилмоқда

Улашиш:

Оролбўйи ҳудудида экологик барқарорликни таъминлаш ва иқлим шароитларини яхшилаш мақсадида 200 миллион туп дарахт ва буталар экилади. Лойиҳа "Ўзбекистон – 2030" стратегияси ҳамда Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яшил иқтисодиёт йили доирасида амалга оширилади.

Ушбу ташаббус Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси томонидан муҳокама қилинди. Депутатлар лойиҳа нафақат йирик миқёсдаги кўкаламзорлаштириш ишларини, балки Орол денгизи тубидаги 100 минг гектар яшил ҳудудни тиклаш, соя-салқин сайр кўчалари тармоғини яратиш ва ўрмон ҳудудларини кенгайтириш каби чора-тадбирларни ҳам ўз ичига олиши лозимлигини таъкидлашди.

Режага кўра:
? Оролбўйи минтақасидаги ўрмонлар майдони 2,1 миллион гектарга етказилади;
? Ўрмонлар билан қопланган умумий ҳудуд 4,1 миллион гектарга кенгайиши кутилмоқда.

Мутахассислар ушбу тадбирлар Орол денгизи инқирози оқибатларини юмшатиш, маҳаллий аҳолининг турмуш сифатини яхшилаш ва экологик мувозанатни сақлаш учун муҳим эканлигини таъкидламоқда.

Йиғилиш якунида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва самарали бажариш учун парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳақида қарор қабул қилинди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.