Сирдарёда ўқитувчини ҳақорат қилган аёл руҳий шифохонага мажбурий жойлаштирилди

Улашиш:

Сирдарё вилоятида ўқитувчига қўпол муомала қилган фуқаро Г.Х. суд қарорига биноан руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилди.

Ҳодиса бир неча кун олдин Сирдарё туманидаги 1-мактабда содир бўлган. Дарс пайтида синфхонага бостириб кирган Г.Х. ўқитувчини ҳақорат қилиб, унга қўл кўтарган. Мазкур ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Суд жараёнида вилоят руҳий касалликлар шифохонасининг психиатрия экспертизаси хулосаси тақдим этилди. Унда фуқаро Г.Х. енгил даражадаги ақлий заифликка чалингани ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтда ўз ҳаракатларига жавоб бера олмагани қайд этилган.

Суд қарорiga кўра, фуқаро Г.Х. умумий тартибли руҳий шифохонада мажбурий даволанишга ҳукм қилинди ва айни пайтда шифохонага жойлаштирилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.