Лицензиясиз пластик жарроҳлик оқибати: косметолог мижознинг юзини хунуклаштириб, жаримага тортилди

Чоп этиш

Тошкентда лицензиясиз пластик операция ўтказган косметолог устидан суд ҳукми чиқди. У мижозининг юзида чандиқлар қолдиргани учун 3,4 миллион сўм жарима тўлашига қарор қилинди.

Ҳодиса 2023 йил сентябрда содир бўлган. 44 ёшли аёл оддий гўзаллик салонига бориб, юз терисини тортишни сўраган. Косметолог унда бундай операция учун лицензия йўқлигини айтган, бироқ мижоз ўз истагида қатъий турган.

Операция давомида косметолог аёлнинг юзини скальпель билан кесиб, тери қисмларини олиб ташлаган ва жарроҳлик игнаси билан тикиб қўйган. Бир неча ой ўтиб, чоклар ўрнида қўпол чандиқлар пайдо бўлган. Мижоз муаммони косметологга билдирган, бироқ у ҳеч нарса қила олмаслигини айтган.

Чилонзор туман суди 20 февраль куни косметологни Жиноят кодексининг 111-моддаси бўйича айбдор деб топди ва унга 10 баравар базавий ҳисоблаш миқдорида жарима тайинлади. Жабрланувчи эса юзини тиклаш учун яна бир жарроҳлик амалиёти ўтказишига тўғри келди.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив