Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахсларга такси хизматларини доимий кўрсатишга рухсат берилди

Улашиш:

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахслар учун рухсат этилган фаолият турлари рўйхатига доимий асосда хусусий йўловчи ташиш хизмати киритилди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг 27 февралдаги қарорида қайд этилган.

Янги тартибга кўра:
? Ҳар йили такси ҳайдовчилари лицензия олиши лозим.
? Автомобил тиббий ва техник кўрикдан ўтказилиши талаб қилинади.
? Лицензия карточкаси бир йилга берилади, унинг нархи БҲМнинг 1 баравари (375 минг сўм) этиб белгиланган.
? Ҳайдовчилар такси белгилари (Taxi чироғи) ўрнатиши шарт, бироқ таксометр, рация ва касса аппарати талаб этилмайди.

Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган такси ҳайдовчилари UzTrans маълумотлар базаси орқали давлат ёки хусусий клиникаларда ҳар йили тиббий кўрикдан ўтиши керак бўлади.

Хусусий юк ташувчилар солиқ тўлашга мажбур эмас, бироқ хоҳишга кўра, ҳар йили БҲМнинг 1 баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўлаб, пенсия стажини оширишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил сентябридан буён ўзини ўзи банд қилган шахсларга вақтинчалик рухсатнома асосида йўловчи ташиш имконияти берилган эди. Янги қарор билан бу тартиб доимий асосда амал қилади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.