Фарғона вилояти ЙҲХБ бошлиғи подполковник А.Аҳмедов лавозимидан озод этилди. Сабаб — унинг турмуш ўртоғи номига расмийлаштирилган автомобилга тегишли 100 дан ортиқ жариманинг ноқонуний бекор қилиниши.
Ички ишлар вазирлиги маълумотича, қарор шахсан вазир томонидан қабул қилинган. Ҳозирда воқеа юзасидан хизмат текшируви ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда давлат рақами 40 081 SBA бўлган "Malibu-2" автомашинаси 106 марта қоидабузарлик содир этгани, аммо улар "охирги зарурат ҳолати" деб баҳоланиб, жарималар бекор қилингани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Кейинроқ маълум бўлишича, ушбу автомобил А.Аҳмедовнинг рафиқаси номига расмийлаштирилган бўлган. Бу ҳолат жамоатчиликда кескин танқидларга сабаб бўлди.
ЙҲХХ ахборот хизматининг расмий баёнотида айтилишича, мутасаддилар ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.