Ўзбекистонда фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби янгиланди

Чоп этиш

2025 йил 10 июль куни “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.

 Асосий янгиликлар:

  • Турар жой мулкдори ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқига эга шахс уйда яшовчи шахсларни ўз вақтида яшаш ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиши шарт.

  • Меҳмонхоналар, хостеллар ва бошқа жойлаштириш воситаларида турган шахслар “E-mehmon” электрон тизими орқали масъул ходимлар томонидан рўйхатдан ўтказилади.

  • Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар мамлакатга кирган кундан бошлаб 10 иш куни ичида яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиши шарт.

 Қаерда рўйхатдан ўтиш мумкин?

  • ИИВ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларида;

  • Давлат хизматлари марказларида;

  • Электрон тарзда my.gov.uz (ЯИДХП) орқали.

Эътиборга олинг! Рўйхатдан ўтказишда уй-жойнинг ижтимоий майдон меъёрига риоя этилиши лозим.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив