Бакалавр ва магистрлар учун давлат грантлари миқдори тасдиқланди

Улашиш:

Ўзбекистон Президентининг фармойишига кўра, 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига давлат грантлари асосида қабул параметрлари аниқланди. Ҳужжатга мувофиқ, келаси тўрт йил ичида давлат буюртмаси асосида бакалавр ва магистрлар тайёрлаш кўрсаткичлари белгиланди.

Бакалавриат (кундузги таълим):

  • 2025/2026: 35 500 ўрин

  • 2026/2027: 36 023 ўрин

  • 2027/2028: 36 460 ўрин

  • 2028/2029: 36 761 ўрин

Магистратура (кундузги таълим):

  • 2025/2026: 9 922 ўрин

  • 2026/2027: 10 191 ўрин

  • 2027/2028: 10 477 ўрин

  • 2028/2029: 10 784 ўрин

Бундан ташқари, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қатор қўшимча йўналишларда грантлар тақсимоти юзасидан таклифлар тайёрлаши белгиланди:

  • Хорижий ва нодавлат ОТМ ҳамда улар филиаллари учун ажратилган 1 320 та грантнинг тақсимоти;

  • Хорижда истиқомат қилувчи ёш ватандошлар учун 30 та алоҳида грантнинг таълим йўналишлари бўйича тақсимоти;

  • Хотин-қизлар учун 4 000 та алоҳида грантнинг таълим йўналишлари бўйича тақсимоти — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда.

Фармойиш билан ПФ–43-сонли ҳужжат расман кучга кирди ва таълим соҳасидаги давлат сиёсатида келгуси йилларга мўлжалланган аниқ рақамлар ва устувор йўналишларни белгилаб берди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.