Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 72 та хорижий компания жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида умумий 78,2 миллиард сўм солиқ тўлади. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 42 фоизга кўпдир.
Энг кўп солиқ тўловчи 10 та компания умумий тўловларнинг 94 фоизини ташкил этди:
Meta – 22,6 млрд сўм
Apple – 22,1 млрд сўм
Google – 19,4 млрд сўм
OpenAI – 2,9 млрд сўм
Booking.com – 1,9 млрд сўм
TikTok – 1,8 млрд сўм
Netflix – 896,2 млн сўм
Assa – 797,1 млн сўм
Zoom – 786,7 млн сўм
Adobe – 530,8 млн сўм
Солиқ қонунчилигига мувофиқ, чет эллик юридик шахслар ҳар чоракдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечикмасдан ҳисобот тақдим этиши ва солиқларни тўлаши шарт.
Айни пайтда, бу маълумотлар Ўзбекистонда рақамли хизматлар бозори ўсиб бораётганини ва давлат бюджетининг янги манбалар орқали тўлдирилаётганини кўрсатади.