Хитойда чикунгуня безгаги тарқалди. Ўзбекистон хавф остидами?

Улашиш:

Сўнгги кунларда Хитойда чикунгуня безгаги кенг тарқалаётгани ва у даволашга мустаҳкам дош берадиган, баъзи ҳолларда ўлимгача олиб келиши мумкин бўлган касаллик экани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу безгак чивинлар орқали юқади ва оғир неврологик асоратларга сабаб бўлиши мумкин.

Шунинг ортидан Ўзбекистонда ушбу ҳолат бўйича расмий муносабат билдирилди. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг таъкидлашича, чикунгуня безгаги мамлакатимиз учун хавф солмайди.

Сабаб шундаки, ушбу касалликни тарқатувчи Aedes aegypti ёки Aedes albopictus турдаги чивинлар Ўзбекистонда учрамайди.

Қўмита маълум қилишича, мамлакатда эпидемиологик барқарорликни таъминлаш мақсадида зарур чоралар мунтазам равишда кўрилмоқда.

Маълумот ўрнида: Хитой олимлари юқумли чивинларга қарши курашиш мақсадида уларнинг личинкаларини ейдиган махсус “каннибал” чивинлар яратиш устида иш олиб бормоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.