Женнифер Лопес концерти Тошкентга 42,5 млрд сўмдан ортиқ солиқ туширди

Чоп этиш

Тошкентда ўтказилган Женнифер Лопес концерти шаҳар бюджетига 42,5 млрд сўмдан ($3,3 млн) зиёд солиқ тушумлари келтирди. Тадбир учун давлат бюджетидан маблағ ажратилмагани маълум қилинди.

Концерт давомида пойтахт меҳмонхоналарининг бандлик даражаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25,7 фоизга ошди.

Аввалроқ хабар қилинганидек, 25 мингта чипта сотилган бўлиб, уларнинг тахминан 70 фоизи чет эллик томошабинларга тўғри келган.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив