Бишкек ҳокими бозорга кириш тўловини бекор қилди

Улашиш:

Бишкек шаҳри ҳокими Айбек Жунушалиев пойтахтдаги «Кудайберген» бозорига автомобиллар кириши учун олинаётган тўловни бекор қилди. Бу қарор 12 август куни бозорда ўтказилган текширув пайтида қабул қилинди.

Ҳоким бозорга киришда енгил машиналардан 25 сом (тақрибан 3,6 минг сўм), юк машиналаридан эса 40 сом (5,7 минг сўм) олинаётганини кўриб, вазиятга норозилик билдирди. У бозор маъмуриятидан ушбу тўловнинг ҳуқуқий асоси ва маблағлар сарфи ҳақида сўради.

Маълумотларга кўра, бозор киришидан кунлик 15–20 минг сом йиғилиб, бу маблағлар тўғридан-тўғри бозор маъмурияти ҳисобига тушган.

Айбек Жунушалиев текширув якунида ҳайдовчилардан бозорга кириш учун пул ундиришни тўхтатиш ҳақида топшириқ берди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.