Бешта хусусий университет лицензиядан маҳрум этилди — вазирлик техник хатоликни тан олди

Улашиш:

Ўзбекистонда бешта хусусий олий таълим муассасаси (ОТМ) янги лицензияга эга бўлгани ҳақида хабар қилинди, бироқ орадан кўп ўтмай улар лицензиядан маҳрум этилди. Бу ҳолат Олий таълим вазирлиги ахборот тизимидаги техник носозлик билан боғлиқ экани маълум қилинди.

Вазирликка кўра, 29 август куни соат 06:19 дан 09:53 гача “Сахийлик” ахборот тизимида техник хато содир бўлган. Шу вақт оралиғида хусусий ОТМларнинг аризалари кўриб чиқилиб, амалдаги лицензияларига “янги йўналиш ва шакллар очишга рухсат” деган мазмунда ижобий хулосалар шакллантириб қўйилган.

Натижада қуйидаги ОТМлар хато сабабли янги лицензияга эга бўлгандек кўринган:

  • University of Business and Science

  • Osiyo Xalqaro Universiteti

  • Iqtisodiyot va Pedagogika Universiteti

  • Sharq-University

  • Profi University

Олий таълим вазирлиги бу маълумотларни рад этиб, мазкур лицензиялар ҳақиқий эмаслигини ва улар амалга кирмаганини маълум қилди. Ҳозирда техник носозлик сабаблари ўрганилмоқда, расмий хулоса текширувдан сўнг эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, шу йил ёзида ҳам хусусий ОТМларда қатор текширувлар ўтказилган эди. У вақтда талабаларни сохта маълумотномалар орқали юқори курсларга кўчириш эҳтимоли юзасидан қоидабузарликлар аниқланган.

Олий таълим вазирлиги аҳолини расмий манбалардан ташқари тарқатилаётган хабарларга ишонмасликка чақирди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.