Жорий йилнинг 7 феврал куни ижтимоий тармоқда фуқаро Ў.Жўрақулованинг уй-жойи бузилаётганлигидан норозилик хабари жойлаштирилган.
Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Фориш туман судининг 25.04.2019 йилдаги ижро варақасига асосан, Бахмал тумани, “Турон” СИУ ҳудудидаги ноқонуний равишда қурилган 18х08 метр ўлчамдаги, 144 м2, 4-хонали уй-жойни қарздор А.Жўрақулов томонидан бузиш мажбуриятини юклаш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Бахмал туман бўлими иш юритувига 08.07.2019 йилда келиб тушган бўлиб, давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳамда ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида 07.09.2019 йилда қарздор А.Жўрақуловга мажбурият юкланган.
Шунингдек, ушбу суднинг 08.10.2019 йилдаги ажримига асосан ижро ҳужжати мазмуни, Бахмал тумани, “Турон” СИУ ҳудудидаги ноқонуний равишда қурилган 18х08 метр ўлчамдаги, 144 м2, 4-хонали уй-жой мажбурий бузиб ташлансин деб ўзгартирилган.
Шундан сўнг, давлат ижрочиси томонидан ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида ўтган давр мобайнида мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланган бўлиб, бироқ ҳамкор ташкилотлар тўлиқ иштирок этмаганлиги ҳамда қарздор ва унинг яқинлари томонидан фаол қаршилик кўрсатилганлиги сабабли ижро ҳаракатлари олиб бориш имкони бўлмаганлиги сабабли кейинга қолдирилган.
Мазкур ижро ҳужжати ижроси таъминланмаганлиги ҳамда суд қарори қонуний кучга эгалиги сабабли, Бюронинг Бахмал туман бўлими томонидан 08.02.2022 йилга мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланганлиги маълум қилинади.
Суд қароридан норозилиги бўлган тақдирда юқори турувчи судларга мурожаат қилиш ҳуқуқлари мавжудлиги тушунтирилади.
Изоҳ ўрнида, ижтимоий тармоқларга жойланган видеотасвирлар 2020 йилнинг 25 август куни олинганлиги ҳамда бу каби лавҳалар фақатгина фуқароларнинг Бюро органларига бўлган муносабатини салбий ўзгаришига олиб келиши мумкин.
Мажбурий ижро бюроси
Жиззах вилоят бошқармаси
матбуот хизмати