Россия уруши давом эттирилишини расман эълон қилди – Киевга зарбалар, қурбонлар ва Герасимов баёноти

Улашиш:

Россия Украинадаги уруши — расман “махсус ҳарбий операция” деб аталувчи ҳаракатларини давом эттиришини маълум қилди. Бу ҳақда Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи, армия генерали Валерий Герасимов 30 август куни эълон қилди.

Унинг маълумот беришича, 2025 йил март ойидан буён Россия армияси 149 та аҳоли пункти ва 3,5 минг квадрат километрдан зиёд Украина ҳудудини эгаллаб олган. Герасимов Россия Мудофаа вазирлигининг расмий Telegram каналида баёнот берди.

Расмий ҳисоботга кўра, Россия армияси ҳозирда Луганск вилоятининг 99,7 фоизи, Донецк вилоятининг 79 фоизи, Запорожье вилоятининг 74 фоизи ва Херсон вилоятининг 76 фоизини назорат қилаётгани айтилди.

Шу билан бирга, Россия кучлари баҳор ва ёз ойларида Украинадаги 76 та стратегик объектга зарба берганини таъкидлади. Ушбу ҳужумлар орасида ракета тизимлари ва узоқ масофали дрон ишлаб чиқариш корхоналари ҳам бўлган.

Герасимов, айниқса, 28 август куни Киевга қилинган зарбани тилга олди. Ўша ҳужумда беш қаватли турар-жой биноси вайрон бўлиб, 25 нафар фуқаро ҳалок бўлгани расмийлар томонидан тасдиқланган. Россия бу зарба орқали Украина саноат объектлари — “Спецоборонмаш” ва Киев радиозаводига урилишини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Украина Президенти Владимир Зеленский бундан аввал Россиянинг музокара ўрнига янги кенг кўламли ҳужумларга тайёргарлик кўраётганини қайд этган эди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.