Сингапурда эркак интернет орқали танишган қизни 268 минг долларга алдади

Улашиш:

Сингапурда 31 ёшли эркак етти ой давомида интернет орқали танишган 25 ёшли қизни алдаш орқали 268 минг доллардан ортиқ маблағни қўлга киритгани учун судланмоқда. Фирибгарликнинг тафсилотлари маҳаллий судда ошкор этилди, деб хабар берди The Straits Times.

Фирибгарлик қандай бошланган?

Маълумотларга кўра, воқеа 2021-йил ёзида бошланган. Тевендран Элан Говен исмли эркак Caroucell онлайн эълонлар сайтида PlayStation 4 приставкаси ва ўйинлари сотилади деган эълон жойлаштирган. 25 ёшли қиз шу эълонга қизиқиб, дастлабки бўнакни тўлаган. Аммо товарлар юборилмаган.

Шундан сўнг жабрланувчи ва фирибгар WhatsApp орқали мулоқотни давом эттиришган. Эркак унинг ишончини қозониб, турли баҳоналар билан (тиши оғриши, суд харажатлари ва қарзлар) маблағ сўраган.

59 марта пул ўтказган

Жами ҳисобда қиз 59 марта пул ўтказган. Унинг айрим маблағлари ўз шахсий ҳисобидан, қолганлари эса отасининг банк ҳисобидан рухсатсиз ўтказилган. Жабрланувчи фирибгарнинг ҳар бир ваъдасига ишонган, аммо маблағлар шахсий харажатлар ва қарзларни қоплаш учун ишлатилган.

Фирибгарлик фош бўлиши

Аёлнинг отаси ҳисобдан катта миқдорда пул йўқолганини пайқаб, полицияга мурожаат қилган. Шу орқали фирибгарлик фош этилди.

Ҳозирда суд жараёни давом этмоқда. Агар айби исботланса, ҳар бир эпизод учун 10 йилгача қамоқ жазоси кутмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.