Миллий статистика қўмитаси 2025 йил август ойи учун 1 килограмм палов тайёрлаш харажатларини ҳудудлар кесимида эълон қилди. Ҳисоботга кўра, палов тайёрлаш энг арзон Қорақалпоғистон Республикасида, энг қиммати эса Тошкент шаҳрида қайд этилди.
Ҳудудлар бўйича палов тайёрлаш харажатлари:
Қорақалпоғистон Р. – 98 600 сўм
Андижон вилояти – 105 500 сўм
Сирдарё вилояти – 105 700 сўм
Бухоро вилояти – 108 400 сўм
Наманган вилояти – 109 400 сўм
Жиззах вилояти – 110 000 сўм
Навоий вилояти – 110 000 сўм
Сурхондарё вилояти – 111 500 сўм
Қашқадарё вилояти – 111 700 сўм
Самарқанд вилояти – 113 400 сўм
Тошкент вилояти – 113 600 сўм
Фарғона вилояти – 115 000 сўм
Хоразм вилояти – 107 000 сўм
Тошкент шаҳри – 117 400 сўм
Палов тайёрлаш таркиби
1 килограмм палов учун ўртача қуйидаги маҳсулотлар талаб этилади:
0,3 литр кунгабоқар ёғи
300 грамм пиёз
700 грамм мол гўшти
1 килограмм сабзи
1 килограмм гуруч
100 грамм нўхат
10 грамм зира
20 грамм ош тузи
Нима учун рақамлар турлича?
Қўмита маълумот беришича, кўрсатилган ҳисоб-китоблар тайёр палов нархини англатмайди. Унда маҳсулотлардан ташқари қўшимча хизматлар ва сарф-харажатлар ҳам ҳисобга олинган.
Экспертлар таъкидлашича, палов тайёрлаш харажатлари нафақат бозордаги маҳсулот нархларига, балки ҳудудлардаги иқтисодий шароит ва истеъмол бозорининг хусусиятларига ҳам боғлиқ.