Тошкентда Бунёдкор кўчасининг ички дублёри вақтинча ёпилади

Улашиш:

Шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, 12 сентябр соат 07:00 дан 15 сентябр соат 07:00 гача “Бунёдкор 24/7” янги сайр-гастро кўчасида йирик тадбир ўтказилиши муносабати билан транспорт ҳаракати чекланади.

Асосий Бунёдкор кўчаси ва унинг ташқи дублёрида ҳаракат одатдагидек давом этади. Фақатгина ички дублёрдан фойдаланувчи ҳайдовчилар вақтинчалик ноқулайликларга дуч келиши мумкин.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги аҳоли ва ҳайдовчиларни муқобил йўллардан фойдаланишга ҳамда олдиндан йўналишларни режалаштиришга чақирди. Расмий мурожаатда вақтинчалик чекловлар учун узр сўралди ва шаҳар аҳолиси ҳамда меҳмонларига тушунгани учун миннатдорлик билдирилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.