Виржиния технология университети олимларининг тадқиқотига кўра, қайта ишланган гўшт ва шакарли газланган ичимликлар кексаларда хотира ва когнитив қобилиятларнинг заифлашишига бевосита таъсир кўрсатади.
Тадқиқот натижалари
7 йил давомида 55 ёшдан ошган 5000 дан ортиқ америкалик кузатилди;
Қайта ишланган гўштни ҳар куни истеъмол қилиш когнитив пасайиш хавфини 17% га оширади;
Ҳар бир газланган ичимлик эса хавфни яна 6% га кўпайтирди;
Иккаласини мунтазам истеъмол қилганларда хотира пасайиши жараёни сезиларли тезлашди.
Муҳим жиҳат
The American Journal of Clinical Nutrition’да чоп этилган мақолада таъкидланишича, бошқа ултрақайта ишланган озиқ-овқатлар мияга бундай кучли таъсир кўрсатмаган. Асосий хавф омиллари айнан колбаса, сосиска, хот-дог каби қайта ишланган гўшт маҳсулотлари ва газли ичимликлардир.
Олимларнинг тавсияси
Қайта ишланган гўштни камайтириш ёки уйда пишириш;
Газли ичимликларни оддий ичимлик суви билан алмаштириш;
Парҳездаги бу кичик ўзгаришлар эрта деменция ва хотира билан боғлиқ муаммолар хавфини камайтириши мумкин.