ДХА ҳамкорлари сафи кенгайиб бормоқда (Фото)

Улашиш:

Бугунги кунда жамият бошқаруви тизимини яхшилаш ҳамда аҳоли билан мулоқотнинг самарали механизмларини жорий қилиш мақсадида давлат хизматлари агентлиги қатор ишларни амалга оширмоқда. Таъсирчан жамоат назорати орқали фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, халқнинг жамоат ва сиёсий фаоллигини ошириш борасидаги ишлар яқин кунларда ўзининг самарасини беради.

Ўтган ҳафтада Жиззах шаҳар Давлат хизматлари марказида “Давлат хизматлари агентлиги: “Биз уч ёшдамиз!” шиори остида қатор тадбирлар ташкил этилди. Унда Коррупцияга қарши курашиш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси давлат ва жамоат ташкилотлари, ўқув муассасалари билан ҳамкорлик меморандумлари  тузишга эришилди.

Меморандум доирасида  ҳамкор ташкилотлар билан келгусида қуйидаги ишларни амалга ошириш кўзда тутилган:

– ДХА тизимида коррупцияни олдини олиш бўйича ҳамкорлик қилиш;

– давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида коррупциявий ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга барҳам бериш, уларнинг оқибатлари, уларга олиб келувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупциявий ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилини таъминлаш чораларини кўриш;

– коррупцияга қарши курашиш соҳасида тажриба ва профессионаллик даражасини ошириш учун мутахассисларнинг ўзаро учрашувларини ташкиллаштириш;

– давлат хизматлари марказларига ташриф буюрувчилар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш;

– таълим муассасаларидаги информатика фанлари доирасида ўқитувчилар ва ўқувчиларга электрон ҳукумат имкониятларини тарғиб қилиш, малакасини ошириш, қолаверса ёшларда ЯИДХПдан фойдаланиш ва давлат хизматларини олиш маданиятини оширишга доир амалий кўникмаларини шакллантириш ва бошқалардан иборат.

Меморандум имзоланган ташкилотлар:

  • Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Жиззах вилоят бошқармаси;
  • “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси;
  • Халқ депутатлари Жиззах вилоят кенгаши “Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари” бўйича доимий комиссияси;
  • Жиззах вилоят Халқ таълими бошқармаси;
  • Ёшлар ишлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси;
  • Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали;
  • Жиззах давлат педагогика институти;
  • Жиззах политехника институти;
  • Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши;
  • Жиззах вилояти “Istiqlol avlodi” ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

Бир сўз билан айтганда ушбу тадбирдан сўнг ҳамкор ташкилотлар ўртасида яқин 5 йилликка мўлжалланган дастур, чора-тадбирлар режаси ва “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб амалиётга тадбиқ этилади.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.