Европа Марсга аёллар ва ногиронларни жўнатмоқчи

Улашиш:

Европа космик агентлиги (ESA) Ойга экспедиция учун 26 та фазогирни жалб қилишга ҳозирлик кўрмоқда. Кейинчалик уларни Марсга жўнатиш режалаштирилган. Номзодларни танлашда хилма-хилликка эътибор қаратилади: ESA ўз ходимлари орасида кўпроқ аёллар, шунингдек, ногиронлар бўлишини хоҳламоқда, дея хабар берди «The Guardian».

Янги фазогирларни жалб қилиш охирги 11 йил ичида илк бор ўтказилмоқда ва бу космик экспедицияларнинг тикланишини англатади. Номзодлар ҳам парвозларнинг фаол иштирокчилари, ҳам заҳирадаги хизматчиларга айланишади. Танлов дастури 2022 йил кузигача давом этади. Технологияларнинг шарофати билан ногиронларни коинотда ишлашга жалб қилиш имконияти пайдо бўлди.

«Коинотда ишлаш ҳақида гап кетганда ҳаммамиз имконияти чекланган одамлармиз», — деди италиялик фазогир Саманта Кристофоретти.

Келажакдаги фазогирлардан магистр даражаси ҳамда илм-фан, муҳандислик, математика ёки информатика соҳасида уч йиллик амалиёт ва синовларга руҳий тайёргарлик талаб этилади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.