12 яшар қизни ўлдирган қотилнинг акаси: мен бундай укадан воз кечдим

Улашиш:

12 ёшли қизни зўрлаган ва ўлдирган   қотилнинг акаси биринчи интервью берган. Унинг сўзларига кўра, ўша фежеали кунда укасидан спиртли ичимликнинг ҳиди келиб турган. Бу ҳақда “Миллий” телеканали хабар бермоқда.

"Қиз ғойиб бўлганини бутун маҳалла пешин вақтида билар эди. Кечқурун кинологлар итлари билан уйимиз атрофида бир неча бор айланиб юрганларини кўрдим. Ўша куни укамни тушлик пайтига яқинроқ кўрдим. Ундан спиртли ичимлик ҳиди келиб турган эди. Мен унга танбеҳ бердим", деб эслайди эркак.

Унинг сўзларига кўра, улар вафот этган қизнинг оиласи билан ҳеч қачон жанжаллашмаган ва улар билан ҳали ҳам муносабатларни сақлаб қолишмоқда.

Аканинг айтишича, укаси ўлдирилган қизни қидиришда иштирок этган. Қолаверса, марҳуманинг оиласи унга қотил атайлаб барчани нотўғри йўлдан олиб борганини айтган.

Укасининг илгари ҳам ёш болаларга нисбатан носоғлом қизиқишини сезганми ёки йўқми, деган саволга эркак йўқ деб жавоб берди.

Юзини камерадан яширган эркакнинг сўзларига кўра, ҳимоясиз болага нисбатан бундай шафқатсиз қилмишни содир этган укадан бутунлай воз кечган.

“Марҳуманинг оиласига сабр тилайман. У учун дуода бўламиз”, - деди у.

Бутун республикани ларзага келтирган ушбу даҳшатли воқеадан сўнг, фожеа юз берган жойда Тошкент шаҳар ҳокимлиги зудлик билан ташландиқ ҳудудни ободонлаштиришга киришган. Жараённинг фотосуратлари ва видеоларини Адлия вазирининг маслаҳатчиси Шаҳноза Соатова ўзининг телеграм-каналида жойлаштирган.

Бироқ, репортаж суратга олинган куни мухбир тозалаш ишлари тугалланмаганига эътибор қаратган.

Маҳаллий аҳолидан бирининг сўзларига кўра, кишилар бир неча бор тегишли ташкилотларга ушбу ҳудудни тартибга солиш учун мурожаат қилган.

“Мана 10-15 йилдирки, бу ҳудуд ташландиқ ҳолатда турибди. Бунгача бу ерда кўпинча шубҳали одамлар тўпланиб, нималар биландир шуғулланишганини кўрганмиз. Бу жой кундузи ҳам хавфли бўлиб қолди. Маҳаллий ҳокимиятдан неча марта ёритгичлар ўрнатиш ва тозалашни сўрадик. Аммо ҳаммаси беҳуда. Бир неча кун олдин машиналар келиб, йўлни текислашди ва кетиб қолишди. Эҳтимол, агар Худо кўрсатмасин, яна бир даҳшатли нарса юз берсагина вазият ўзгарар", - деди вафот этган қизнинг қўшниси.

Аммо фожеага қарамай, маҳаллий ҳокимият бу сафар ҳам жавоб топди. Туман маъмуриятининг сўзларига кўра, ҳудудни тозалаш ишлари қотиллик бўйича тергов тадбирлари тугагандан сўнг якунланаркан.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.