Европа Лигаси 1/8 финалида қатнашадиган барча жамоа номи маълум бўлди

Поделиться:

Европа Лигасида 1/8 финалга ўтиш ўйинлари якунланди ва нимчорак финалга йўл олган барча жамоалар номи маълум бўлди.

Мусобақанинг 1/8 финалига 25 февраль куни қуръа ташланади. Қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан 16:00 да бошланиши режалаштирилган.

Европа Лигаси гуруҳ босқичида биринчи ўринни олган жамоалар биринчи саватчадан жой олган бўлса, ўтиш ўйинлари ғолиблари иккинчи саватчага жойлаштирилган.

  • Биринчи саватча: «Спартак» (Россия), «Айнтрахт», «Байер» (иккиси Германия), «Вест Ҳэм» (Англия), «Галатасарой» (Туркия), «Лион», «Монако» (иккиси Франция), «Црвена Звезда» (Сербия).
  • Иккинчи саватча: «Аталанта» (Италия), «Барселона», «Севилья», «Бетис» (барчаси Испания), «Брага», «Порту» (иккиси Португалия), «Лейпциг» (Германия), «Рейнжерс» (Шотландия).

1/8 финалнинг дастлабки ўйинлари 10 март куни бўлиб ўтади. Жавоб баҳслари эса 17 март кунига мўлжалланган.

2023 GrandMedia. Все права защищены.