«Sangzor.uz» - Инновацион ахборот портали » Таълим » Андижон ва Хоразм алоҳида «хонлик»ми?

Андижон ва Хоразм алоҳида «хонлик»ми?

Хоразм вилоятидаги умумтаълим мактабларида ҳамда Андижон вилоятидаги таълим муассасаларида 11 январдан анъанавий тарзда ўқув жараёнлари бошланиши эълон қилинди.

«Ўзгидрометрология маркази хабарига кўра, 11-18 январь кунлари вилоятимизда ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетмаслигини инобатга олиб, 2023 йилнинг 11 январь санасидан барча умумий ўрта таълим мактабларида ўқиш жараёни бошланишини маълум қиламиз», дейилади Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати хабарида.

«Ўзгидромет» 11-12 январ кунларига Хоразмда -23 даражагача совуқ об-ҳавони прогноз қилмоқда. «Ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетмаслиги» шуми?

«Андижон вилоятидаги таълим муассасаларида 11 январдан расман ўқув жараёнлари бошланишини маълум қиламиз.

Шу билан бирга, таълим муассасаларининг келгуси фаолияти об-ҳаво шароитидан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади
», дейилади Андижон вилояти ҳокимлиги хабарида.

«Ўзгидромет»га кўра, Андижон вилоятида ҳам ҳаво илиқ бўлмайди.

Нега бу икки ҳудуд ҳукумат қарорига қарама-қарши қарор чиқаргани номаълум. Ҳолатга ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев муносабат билдирди.


Зерикяпсизми? Келинг ўйин ўйнаймиз!


«Тўғриси, таълим ҳам ўйинчоқ бўлиб кетди. Бир қарасанг фалон нарса бўлади дейишади, бир қарасанг яна уни бекор қилишади. Шуни бошидан пухта ўйлаб, ўрганиб, кейин қарор қилишса бўлмасмиди?

Ҳуқуқий томондан қарасак, таътил муддатини узайтириш ҳақидаги қарорни Бош вазир қабул қилган эди. Айрим ҳудудларда таътилни муддатидан аввал тугатишга Бош вазир яна рухсат берибдими? Ёки ҳокимлар Ҳукумат қарорига қарама-қарши таътилни тугатиш тўғрисида ўзлари қарор чиқаряптими? Қачондан буён ўзи ҳокимлар таътил муддатини узайтириш ёки қисқартиришга аралашадиган бўлиб қолди? «Таълим тўғрисида»ги қонуннинг 27-моддасида ҳокимларга бунақа ваколат берилмаган.

Хуллас, ҳаммаёқ “каша”. Ўртада таълим — талабалар ва ўқувчилар сарсон
», дейди у.


Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

09:54
Педагогларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгиланди
09:44
Ўзбекистонда гибрид автомобилларга ҳам электромобилларники каби рақам берилади
09:42
Давлат харидларида февраль ойида 25 млрд сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди — Антикоррупция агентлиги
12:55
Зарбдорда фуқаролар 4-сектор сайёр қабулида 10 дан ортиқ муаммо билан мурожаат қилдилар
12:42
Газдан қарзи эвазига чорва моллари хатловга олинди
12:33
МИБ баъзида уйдан мажбурий чиқаришга оид суд қарорларини ҳам ижро қилади
10:13
Махбус аёл ҳасрати
14:02
News time: Чегирма берилган жарима, Жиззахнинг канализация лойиҳаси ва Толибон билан музокара
22:26
Ёш ҳуқуқшунослар билан учрашув
16:41
Жиззахда суд қарорига асосан фуқаро мажбурий тартибда уйдан чиқарилди
16:36
Алимент тўлашдан бош тортган 3 нафар ота 15 суткага қамаладиган бўлди
15:42
Жиззахда Россия билан ҳамкорликда қандай инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда
15:04
Журналистлар “Жиззах шаҳри канализация тизимини ривожлантириш” лойиҳаси билан танишдилар
11:47
Зилзила прогнози ҳақида билдиришнома хавфни қай даражада камайтира олади
10:38
Ходимлар қонунчиликка киритилган ўзгаришлар юзасидан ўқув семинари ўтказилди
22:13
"Wednesday" барча қисмлар HD форматда
19:52
Фоторепортаж: Жиззахда "Маҳалла тизими ходимлари куни" нишонланди
16:28
"YOSH LIDERLAR" АУДИОПОДКАСТ 1-EPISODE (MADE IN SANGZOR.UZ)
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР