«Ўзгидромет» кучли жазирамадан огоҳлантирмоқда

Улашиш:

«Ўзгидромет» 7-9 июнда республиканинг кўплаб вилоятларида жазирама иссиқ бўлишини прогноз қилди.

«Ўзгидромет»нинг 6-9 июнь кунлари учун ишлаб чиққан маълумотига кўра, 7-8 июнь кунлари Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилояти ҳудудларида ҳаво ҳарорати максимумлари +41 даражага, 8-9 июнь кунлари Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида кундузи ҳарорат +42 даражагача кўтарилади.

Ушбу мавсум учун дастлабки энг иссиқ ҳаво массаси 7-9 июнь кунлари бошқа вилоятларда +40 даражадан паст ҳарорат максимумларини тақдим этиши кутилмоқда.

ОАВларда 7-10 июн кунлари Туркманистонда ҳам кунлар кескин исиши бўйича хабарлар тарқатилган. Шунга кўра, иссиқ ҳаво Эрон орқали Туркманистон кириб келишини тахмин қилиш мумкин. 

«Ўзгидромет»нинг июнь ойидаги об-ҳаво прогнози билан ушбу линкда танишиш мумкин. 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.