ДХА Жиззах вилоят бошқармаси матбуот анжумани ўтказди

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси матбуот анжумани ўтказди

ОАВ вакиллари, журналист ва блогерларни бир жойга жам этган, улар учун доим очиқ ва ошкора бўлган ДХА вилоят бошқармаси соҳага алоқадар бўлган ҳар қандай  мавзуга батафсил маълумот бериб боради. Бу галги матбуот анжуманида  ҳам тизимда амалга оширилган ишлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтилди. Жумладан, фуқаролар ва мурожаатчиларга кўрсатилаётган давлат хизматлари, онлайн хизматларнинг сифати ошиб бораётганлиги, 130 хил турдаги давлат хизматларининг сони 154 тага етганлиги, йил якунига қадар бу рақам 200 тага кўпайиши, онлайн хизмат сони эса 60 тага етиши, ФХДЁ тизимидаги ўзгаришлар ва рақамлаштириш ислоҳоти, келгусидаги истиқболи режалар қолаверса амалга оширилиши лозим бўлган жараёнлар нечоғлиқ аҳолига фойдаси тегиши ҳақида маълумотлар етказилди.

 

 

 

Вилоят бошқармаси томонидан жорий йилнинг 1-чорагида 101 021 та давлат хизматлари кўрсатилган бўлиб, 4 354 та тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилган. Ваколатли давлат  органлар томонидан жами  582 та қонунбузилиш холати аниқланган. Марказ ходимлари орасида коррупцион холатларни олдини олиш бўйича 7 маротаба “Сирли мижоз”, 6 маротаба “Рейд” тадбирлари амалга оширилган. ФҲДЁ органлари томонидан эса 8.139 та туғилиш, 2.375 та ниқоҳ, 1.438 та ўлим, 338 та никоҳдан ажралиш, 385 та оталикни белгилаш, каби ҳаракатлари қайд этилган.

Матбуот анжуманида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан апрель ойида Ш.Рашидов, Пахтакор ва Дўстлик туман ДХМларида ўтказилган сўровнома натижалари ҳам эълон қилинди.

Матбуот анжуманида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди. Бундан ташқари ходимлар қай тартибда танлаб олинади, ФХДЁ бўлимлардаги тирбандликлар сабаби, марказдаги ходимларни кўпайтириш масаласи, кўрсатилаётган хизматларнинг нархлари ҳақидаги саволлар ҳам жавобсиз қолмади.

ДХА Жиззах вилоят  бошқармаси Ахборот хизмати