Рақамлар: Жиззахда туғилиш, ўлим, никоҳ ва ажрим кўрсаткичлари

Улашиш:

Журналистика сўнгги вақтларда фактлар ва рақамлар билан ишламоқда. Тўғри, рақамлар кўп нарсани ҳал қилолмайди аммо уларда ҳақиқат акс этади. Улар орқали ютуқ ва камчиликларни таҳлил, мулоҳаза қилиш, муҳокама этиш, хулоса қилиш, келгусидаги ишларни режалаштириш мумкин.

Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати ФҲДЁ соҳасидаги кўрсатилган хизматлари таҳлилини эълон қилади.  Унга кўра ФҲДЁ органлари томонидан жами 21 037та далолатнома ёзувлари қайд этилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирганда (2020 йил, 18776 та) 2 261тага кўп демакдир.

Ўзбекларнинг Марказий Осиё давлатлари орасида нисбатан болажон халқ эканлиги  кўпчиликка маълум. Шу боисдир-ки, аҳоли сони ҳам қўшни давлатларга нисбатан анча кўпроқ.    

Жорий йилнинг 1-июнига қадар Жиззах вилоятининг туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлимлари томонидан 14 431 нафар (2020 йил, 14 276 та) чақалоқнинг туғилиши қайд этилди. Шундан 7 526 нафари ўғил бола, 6 905 нафарини қиз чақалоқлар ташкил этади.

Шунингдек, 16 ёшгача бўлган болаларнинг туғилишини муддатидан ўтиб қайд этилиши ҳолати 169 тага етди. 676 нафар болага оталик қонуний расмийлаштирилди.

Вилоятда расмийлаштирилган никоҳлар сони 3 775 тани (2020 йил, 1 852 та) ташкил қилган бир вақтда, ажримлар 536 тадан (2020 йил, 382 та)  иборат бўлди. 2 296 та (2020 йил, 2 266 та)  ўлим ҳолати қайд этилди.

 


2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.