Жиззах вилоят Адлия бошқармасининг жорий йилнинг биринчи ярим йиллик якунларига бўйича Ҳайъат мажлиси ўтказилди

Улашиш:

Жиззах вилоят Адлия бошқармасининг навбатдаги кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Унда 2021 йил I ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ва келгуси ҳисобот даврининг устувор вазифалари муҳокама қилинди.

Видео онлайн тартибида ташкил этилган Ҳайъат мажлисида бошқарма бошлиғининг ўринбосари, Жиззах шаҳри ва туманлардаги Адлия бўлим бошлиқлари ва масъул ходимлар иштирок этди.

Ҳайъат мажлисини очиб берган Адлия бошқармаси бошлиғи Ш.Саидов ўз сўзида тизим олдида турган вазифалар кўлами ҳамда пандемия шароитида хавфсиз ҳамда самарали иш юритишнинг ўзига хос жиҳатларига атрофлича тўхталди. эътиборли жиҳати, туман (шаҳар) бўлимларининг ижтимоий тармоқлардаги фаоллигини ошириш, аҳолига қизиқарли бўлиши учун янгича йўналишлардан фойдаланиш, онлайн платформаларда ишни йўлга қўйиш борасида масъул ҳодимларни бу борада ўз устида доимий ишлаши - ҳозирги замон талаби эканлигини бошқарма бошлиғи алоҳида таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг, адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари А.Эргашев бошқарма томонидан 2021 йилнинг I ярмида қонунчилик тарғиботини ташкил этиш билан комплекс боғлиқ тарзда амалга оширилган ишлар хусусида Ҳисоботни тақдим этди.

Қайд этилдики, ҳисобот даврида бошқарма таркибий бўлинмалари, Жиззах шаҳар ҳамда туманлардаги адлия бўлимлари томонидан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилган. Хусусан, амалдаги қонунчилик меъёрларини такомиллаштиришга қаратилган 286 та таклиф ишлаб чиқилишига эришилган. Ўз навбатида, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан киритилган 39 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, хулоса берилган.

Қонунчилик нормаларини татбиқ этиш фаолиятига доир аниқланган 14 316 та қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича давлат органлари ва ташкилотларга 689 та тақдимнома, 2973 та огоҳнома ҳамда айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 153 та таклифлар киритилган. Кўрилган таъсир чоралари натижасида 2423 та ноқонуний қарорлар бекор қилиниб, 113 нафар шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги таъминланган. 322 нафар шахслар эса интизомий жавобгарликка тортилган. Бунда 12 нафар ходимга у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиш чораси кўрилган. Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари билан боғлиқ тарзда судларга 6 млрд 531 млн сўмлик 533 та даъво аризалари киритилди.

Эътиборли жиҳати, адлия органларига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 3429 та мурожаатларнинг 2929 таси ўз муддатида қонуний ҳал этилган. Бир вақтнинг ўзида ҳудудлар кесимида аҳолининг ҳуқуқий онги ва саводхонлигини оширишга қаратилган 23922 маротаба тарғибот тадбирлари ўтказилган.

Ҳайъат мажлисида эришилган мана шу каби натижалар билан бир қаторда, фаолият давомида йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқидий таҳлил қилинди, хусусан аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимида дуч келинаётган муаммоли масалалар очиқ-ойдин муҳокама қилинди. Ҳайъат мажлисида унда иштирок этган масъуллар зиммасига фаолият давомида йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш, келгусида соҳани такомиллаштиришга қаратилган аниқ чора-тадбирларни белгилаш, таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш юзасидан тегишли вазифалар юклатилди.

Вилоят Адлия бошқармаси матбуот хизмати 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.