Хитойда COVID-19 тарқалгани учун амалдорлар жазоланди

Улашиш:

 Хитой шарқидаги Цзянсу провинцияси пойтахти Нанкинда 15 амалдор Нанкин Лукоу халқаро аэропортида коронавирус тарқалишини тўхтатиб қололмагани, натижада инфекция бутун мамлакатга тарқалиб кетгани учун жазоланди. Бу ҳақда Global Times нашри хабар бермоқда.

Шу тариқа, айбдорлар орасида шаҳар расмийлари, аэропорт ходимлари ва юқори мартабали амалдорлар бор. Бундан ташқари, шаҳар соғлиқни сақлаш комиссияси бошлиғи Фан Чжунъю ўз лавозимидан озод этилди, дейилади газетада.

Шунингдек, Ван Чао аэропортида зарарланишни назорат қилиш бўйича бош директор ўринбосари ҳам ҳибсга олинди. Қайд этилишича, у ўз вазифаларига етарлича эътибор бермаган, натижада катта молиявий йўқотишлар ва COVID-19 тарқалиши туфайли жиддий оқибатларга олиб келган.

Ўз навбатида, маҳаллий ижтимоий тармоқларда хитойлик фойдаланувчилар мансабдорларга нисбатан қўлланиладиган чораларни маъқулладилар. Бироқ улар жазонинг ўз вақтида бажарилмагани ва бу масалада ҳокимиятнинг ўта сусткашлигини танқид қилишди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.