Сўнгги 9 ойда Ўзбекистонда 670 минг нафардан зиёд чақалоқ дунёга келди

Улашиш:

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республикамизда 670,7 минг туғилиш қайд этилган.

2021 йилнинг 9 ойидаги туғилишлар сони 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,1 фоизга ошган. 30 йилда туғилишлар сони 16,4 фоизга ошган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 январь куни 1708 нафар, 2020 йилнинг шу куни эса 1974 нафар чақалоқ дунёга келганди. 2021 йилнинг 1 январь куни мамлакатимизда 1086 нафар чақалоқ туғилган.

Маълумот учун, айни пайтда мамлакатимиздаги мавжуд 227 та туғруқ муассасасида 5300 та акушер-гинеколог штати мавжуд бўлиб, у ерда тажрибали мутахассислар фаолият кўрсатмоқда.

Ушбу йўналишда юртимизда 11,5 мингдан зиёд шифо-ўринлари мавжуд.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.