Жиззах вилоятида 9 ойда 954 та ажрим.

Улашиш:

 Жиззах вилоятида 9 ойда 954 та ажрим.

Бир оиланинг бунёд бўлишида қанчадан-қанча инсонларнинг меҳнати бор қолаверса анчагина маблағ ҳам талаб этилади. "Мустаҳкам қўрғон бўлсин",- дея кексаларимиз қўлларини дуога очадилар, яхши ниятлар айтилади.
Ҳар бир инсон яратаётган оиласи бузилишини истамайди албатта. Аммо бу мустаҳкамликка нимадирлар сабабчи бўлиши мумкин.
Хиёнат, етишмовчилик, фарзандсизлик, борига қаноат қилмаслик, қайнона-келин муносабатлари ва ҳоказо.
Вилоятимиз бўйича ажрим борасидаги кўрсаткичларга назар ташлайдиган бўлсак жорий йилнинг 9 ойи давомидда жами 954 тани ташкил этмоқда.
Шундан вояга етмаган фарзандлари бўлмаган эр ва хотиннинг ўзаро розилиги асосида 370 та, суд қарорига асосан 584 та оиланинг ҳаёти ажрим билан якун топди.
Туманлар кесимида таҳлил қилинганда, Жиззах шаҳрида 149 та, Ш.Рашидов туманида 146 та, Ғаллаорол туманида 116 та, Зомин туманида 106 та, Бахмал туманида 85 та, Зарбдор туманида 64 та энг кўп ажримлар қайд этилган.
Кўрсаткичлар кун сайин янгиланиб борилаверади. Жамиятимиздаги оилалар сони эса камаяди, болалар етим қолади.
Ниятимиз ҳар бир фарзанд ўз ота-онасининг бағрида камол топсин, энди барпо этилаётган қўрғонлар оддий сабаблар билан ажрим ёқасига келиб қолмасин.
Сабр-қаноат, садоқат, бир-бирини тушуниш оиланинг мустаҳкамлигини ушлаб турувчи тиргак ҳисобланади.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси ахборот хизмати.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.