Марказий банк Жиззах вилояти Бош бошкармаси ўз муносбатини ижтимоий тармоқда тарқалган хабар юзасидан ўз муносбатини билдирди

Улашиш:

Телеграм ижтимоий тармоғида Muxbir Daliev канали орқали “Ҳоким ёрдамчиси бўлмасликнинг найранги борми” сарловҳаси остида берилган танқидий материалга Марказий банк Жиззах вилояти Бош бошкармаси ўз муносбатини эълони қилди.

Муносабатда Эргашев Олимжон Унгарович 2015 йил июль ойидан 2021 йил 19 ноябр кунигача Марказий банк Жиззах вилояти бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Ҳақиқатдан ҳам 2021 йилнинг октябрь ойи охирида “Маҳаллабай” ишлаш тизимини янги босқисга олиб чиқиш мақсадида, маҳаллаларда ташкил этиладиган “Ҳоким ёрдамчиси” лавозимига ўз хоҳишимга биноан соғлиғида жиддий ўзгаришлар бор бўлсада танловда қатннашган.

Танлов натижасида Арнасой тумани “Гулбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғинига Ҳоким ёрдамчиси лавозимига лойиқ деб топилган Ноябр ойининг 8-9-10 кунлари унга бириктирилган маҳаллага бориб маҳалла раҳбарлари учрашиб, дастлабки таҳлилий маълумотларни олган ва маҳаллада амалга оширилиши зарур бўлган ишлар режасини тузади. Шу кунларда (ноябр ойи бошида) бинобарин соғлиғи ўз сўзини айта бошлаган, яъни Қандли диабет касаллигим хуруж қилади.
Юқоридаги бўлиб ўтган воқеалар натижаси билан уйда оила аъзолари ва уни узоқ йиллар давомида сурункали касалликларини даволовчи Тошкент Тиббиёт академияси шифокори билан маслаҳатлашади. Биринчи наватда оила аъзолари жиддий қаршилиги ва шифокоримнинг белгилаб берган режимини бузмаслик тўғрисидаги маслаҳати асосида бу суринкали касалликлари (Қандли диабет, Гепатит-С, 12 бармоқ ичак яра касаллиги, Гипертония, Ю.И.К касаллиги) билан раҳбарлар томонидан унга ишонч билдираётган “Ҳоким ёрдамчиси” лавозимини бажаришда соғлиғим йўл бермаслигини англаб етади.
Эргашев Олимжон юкланаётган вазифани соғлиғи туфайли бажара олмаслигини (Тошкент Тиббиёт Академияси тиббиёт баённомасидан кўчирма тақдим қилган ҳолда) Вилоят хокимлиги раҳбариятига ва Республика Марказий банки раҳбариятига маълум қилади.

Соғлиғи нафақат "Ҳоким ёрдамчиси” лавозимини бажаришга тўғри келмаслиги эгаллаб турган лавозимим бош бошқарма ўринбосари вазифаларини бажаришда ҳам панд бераётганлигини англаб Марказий банк раиси номига ўз ҳоҳишимга биноан эгаллаб турган лавозимимдан озод қилиш тўғрисида 2021 йил 18 ноябри куни ариза билан мурожаат қилади ва аризаси қаноатлантирилади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.