Вилоят 4-сектор раҳбари ўринбосари Ж.Достонов Зомин тумани “Чорвадор” маҳалла фуқаролари йиғинида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларини жойида ҳал этиш мақсадида сайёр қабул ўтказди.
Қабулда сектор ишчи гуруҳи, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда тегишли ташкилот вакиллари иштирок этди.
Сайёр қабулда 17 нафар шу ерлик фуқароларнинг муаммо ва таклифлари тингланди.
Унда асосан моддий ёрдам, дори-дармон, ички йўлларни таъмирлаш, контракт тўловларини тўлашда амалий кўмак кўрсатиш, озиқ-овқат маҳсулотлари билан боғлиқ турли мазмундаги масалалар юзасидан фуқаролар сектор масъулларига мурожаат қилдилар.![]()
Шу куни фуқаролар томонидан йўлланган мурожаатларнинг аксариятига масъуллар томонидан ҳақиқий вазият ўрганилиб, тегишли тартибда кўмак кўрсатилиши маълум қилинди. Ҳудуднинг ижтимоий инфратузилмасини яхшилаш бўйича масъулларга дастлабки ҳисоб-китобларни олиш бўйича кўрсатма берилди. Айрим фуқароларга моддий ёрдам ва кредит сертификатини ажратилганлиги юзасидан тегишли ҳужжатлар топширилди.