Тошкентда қиз невара 50 евро бермаган ўз бобосини уриб, пичоқлаган

Улашиш:

ИИВ ҳузуридаги “Постда” газетаси хабар беришича, Тошкентда қиз невара 50   евро бермаган ўз бобосини уриб, пичоқлаган.

Воқеа пойтахтнинг Юнусобод туманида яшовчи пенсионернинг хонадонида содир бўлган. Бир кун олдин, қиз невара 50 ундан евро талаб қилган, лекин   рад жавобини олган. Бу уни ғазаблантирган ва жанжалга сабаб бўлган.

Мақсадига эриша олмаган қиз қасд олишни юрагига тугиб қўйган. Кекса отахон диванда ухлаб қолгач, қиз унинг бошига қаттиқ қаттиқ нарса билан урган. У шу йўл билан бобосидан 50 евро олишга ҳаракат қилган, лекин ҳар бир янги зарбадан сўнг   қария "йўқ" дея жавоб бераверган.

Қиз ғазаб билан ошхонага югуриб бориб, пичоқни келтирган ва кекса одамнинг кўкраги ва қоринига санчган. Яраланган пенсионер   ювиниш хонасигача эмаклаб бориб, неварасидан яширинмоқчи бўлган. Бироқ, қиз унинг ортидан кириб бориб, калтаклашни давом эттирган.

Кейинчалик, жиноят жойидан яширинганидан сўнг, у воқеа ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар берган.

Пенсионернинг бош ва қорин   қисмларида ҳамда чап қўлида кўплаб оғир жароҳатлар аниқланган.

Воқеа ҳақида маълумот олгач, ҳуқуқ-тартибот ходимлари ва тез тиббий ёрдам гуруҳи жиноят жойига етиб боришган. Касалхонага ётқизилган пайтда эркак ҳали тирик бўлган, аммо кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, у олинган жароҳатлари туфайли вафот этган.

Суд-психиатрия экспертизаси хулосасига кўра, қиз сурункали параноидли шизофрения билан касалланган. Жиноят содир этилган пайтда бу руҳий касаллик унинг ҳаракатларининг ҳақиқий моҳияти ва ижтимоий хавфлилигини англаш ва уларни бошқариш қобилиятидан маҳрум этган.

Қиз жиноят иши билан боғлиқ ҳолатларни тўғри идрок қилиш, тергов ва суд ҳаракатларида иштирок этиш ва тўғри гувоҳлик бера олмаган. Ижтимоий хавф келтирадиган қиз   қатъий назорат қилинадиган тегишли тиббий муассасага даволанишга юборилган. Унинг айби тўла исботланиб, жиноят иши судга топширилган.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.