Табиий газ таъминотида узилишлар кузатилмоқда » Sangzor.uz — O‘zbekiston yangiliklari va tahliliy maqolalar                                                                
                     
   
       
                   
                      
           
   
                               
             

Табиий газ таъминотида узилишлар кузатилмоқда

Улашиш:

Энергетика вазирлиги юзага келган носозликлар сабабли мамлакатдаги мавжуд газ қазиб олиш конлари ва уни қайта ишлаш заводларида технологик жараёнларнинг бузилиш ҳолатлари кузатилаётганини қайд этмоқда. Бу эса, ўз навбатида газ ишлаб чиқариш ҳажмининг камайишига олиб келмоқда.

Шу сабабли иссиқлик электр станцияларида газ босимининг камайиши кузатилмоқда ва бу электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажмига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Ҳозирги вақтда мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан келиб чиқиб республиканинг айрим ҳудудларида навбатма-навбат электр энергияси етказиб берилмоқда.

   
       
2014-2026 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.