Жиззахда пресс турда ғалла ўриш комбайнларни мавсумга ҳозирлиги билан танишилди

Улашиш:

“Дўстлик агросервис МТП” МЧЖ га қарашли таъмирлаш масканига марказий ва маҳаллий ОАВ ходимлари ва блогерлар иштирокида пресс тур уюштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ташкил этилган тадбирда иштирокчилар “Ғалла-2022” ўрим-йиғимида қатнашадиган комбайинларни таъмирлаш ишларининг бориши билан яқиндан танишишди. Шунингдек, медиа тур асносида журналистлар ва блогерларга бу йилги мавсумда қанча ва қайси русумдаги комбайинлар қатнашиши режалаштирилгани, таъмирлашда нималарга эътибор қаратилилиши, техникалар учун зарур бўлган эҳтиёт қисмлар ва ишчи операторларга яратилган шароитлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Қайд этилганидек, ўрим-йиғими мавсумида жами 304 дона юқори унумли комбайинлари қатнашиши кўзда тутилган бўлиб, шундан 56 таси “Жиззах Агросервис МТП” МЧЖ га, 116 таси кластер корхоналарига 120 таси фермер хўжаликларига ҳамда 12 таси бошқа ташкилотларга тегишли. Мазкур комбайинлар дислокация бўйича белгиланган жойларга йиғилиб, бугунги кунда масканларда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Мавсум аввалида “СП КЕЙС” ва “КЛАСС” қўшма корхонаси мухандислари (мутахасислари) иштирокида олиб борилган ўрганишларга кўра, комбайинларни таъмирлаш учун жами 13 млрд 897 миллон сўм миқдордаги маблағ талаб этилиши ҳисоб-китоб қилинган. Ҳозирда “Жиззах Агросервис МТП” МЧЖ, кластер ва фермер хўжаликларига қарашли 44 та комбайин жорий таъмирдан чиқарилган.

-Бинобарин, жорий мавсумда Дўстлик туманида 42 та юқори унумли ғалла ўриш комбайинлари қатнашиши режалаштирилган, дейди “Ўзагроинспекция”нинг туман бўлими катта инспектори Баҳодир Имамов. -Шундан 21 тасини “Кейс”, “Нью Холланд”, 9 таси “Доминатор-130”, 7 таси “Вектор” ҳамда 5 тасини бошқа русумдаги комбайинлар ташкил этади. Бугунги кунда мазкур комбайинлар таъмирлаш масканига йиғилиб, созлаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳисоб-китобларга қараганда, ғалла ўриш комбайинларини таъмирлаш учун жами 2 млрд 684 миллон сўм маблағ талаб этилади. Фақат ушбу маблағлар вақтида берилса, таъмирлаш ишлари жадаллашиб, бу вазифани белгиланган муддатларда якунлаш мумкин. Зеро, комбайинларнинг мавсумга шай ҳолатга келтирилиши, жараёнда тўхтовсиз ишлаши ҳозирги масъулият ва кўрилган чора-тадбирларга боғлиқ.      

Ишларни ўз муддатида, сифатли қилиб якунлаш юзасидан Инспекциянинг туман бўлими томонидан назорат ўрнатилиб, бу бўйича кунлик маълумот юритиб борилмоқда.

Тадбир давомида бу борада “Ўзагроинспекция”нинг роли тўғрисида ҳам батафсил маълумотлар берилди. Таъкидландики, мазкур йўналишда Инспекциянинг туман бўлими томонидан жами 12 та назорат тадбирлари ўтказилиб, аниқланган камчиликлар юзасидан масъулларга 6 та огоҳлантириш хатлари берилган. Шунингдек, 5 та ёзма кўрсатма чиқарилиб, 1 та тақдимнома киритилган.   

Ҳозирда фермер хўжаликларига қарашли 4 та юқори унумли ғалла ўриш комбайинлари таъмирдан чиқарилган. Ушбу комбайинлар 2020 йилда янги сотиб олингани учун таъмирлашга кам маблағ талаб этилган.

Жорий таъмирлаш ишларига жалб этилган операторларга ғаллачилик кластерлари томонидан аванс сифатида 2 млн сўмдан пул маблағлари ҳамда 5 литрдан ёғ ва 1 қопдан ун маҳсулотлари тарқатилган.

Пресс турда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олишди.

 

“Ўзагроинспекция”нинг Жиззах вилоят бошқармаси

Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.