Алиментдан қарздорлиги сабаб ота 15 суткага қамалди

Улашиш:

А. ва С.нинг оиласига дарз тушганига анча бўлган. Ўртада 1 нафар фарзанд бор, аммо тақдир ўхшамаса, ҳеч қандай восита турмуш тикланишига сабаб бўлолмас экан.

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 13.12.2013 йилдаги ижро варақасига асосан отадан бир нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун даромадининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Бироқ ота мажбуриятини етарли даражада бажармаганлиги натижасида алиментдан қарздорлик вужудга келди.
Алимент масаласи анча нозик ҳисобланади. Мажбурий ижро бюроси Ш.Рашидов туман бўлими ходимлари фарзандлари учун алимент тўламай юрган А.К.га ҳуқуқий тушунтиришлар берди. Бироқ бу тушунтиришлар кор қилмаса қийин экан. Жорий йил 1 февраль ҳолатига унинг жами қарздорлиги 12 миллион 595 минг сўмни ташкил қилар эди.  Мазкур қарздорликни тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганлиги сабабли МЖтКнинг 47-4 моддасига асосан 21.02.2022 йил куни 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Тоҳир Нийматов  - МИБ Ш.Рашидов туман бўлими давлат ижрочиси 

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.