Космосга бир кишилик чипта нархи маълум қилинди

Улашиш:

Миллиардер Ричард Бренсоннинг Virgin Galactic компанияси илк космик сайёҳлар 10 август куни Ер юзасидан тахминан 85 километр баландликка учишини маълум қилди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

Galactic 02 деб номланган янги миссия доирасида уч сайёҳ космосга парвоз қилади. Сайёҳларнинг исми ошкор қилинмаган. Аммо уларнинг ҳар бири VSS Unity космик самолётида жой учун 250 000 доллар (бу бир неча йил аввал биринчи бронлаш пайтидаги нарх), ҳозирги нархда 450 000 доллар тўлаган. Virgin Galactic сайёҳларининг исми 10 август куни парвознинг жонли эфирида эълон қилинишини айтди.

Бугунги кунга қадар 800 киши VSS Unity космик самолётида деярли коинотдан Ерни кўриш ва бир неча дақиқа вазнсизликни бошдан кечириш учун жой банд қилган. Бутун парвоз тахминан 90 дақиқа давом этиши керак. Янги космик сайёҳлар сони ортиши прогноз қилинмоқда.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.