Ўзбекистон давлат қарзининг бир қисми сўмга ўгирилди

Улашиш:

ЕТТБ ва Ўзбекистон 20 миллион долларлик илк синов своп операциясини амалга оширди, бунинг натижасида хорижий валютадаги давлат қарзининг бир қисми миллий валютадаги қарзга ўгирилди.

ЕТТБнинг Ўзбекистондаги раҳбари Алкис Дракиноснинг таъкидлашича, ушбу битим «Ўзбекистонда маҳаллий валюта бозорини ривожлантиришдаги муҳим босқичдир».

«Бу валюта рискларини бошқаришни ҳам, мамлакат реал секторини миллий валютада кредитлашни ҳам осонлаштиради. Бу, айниқса, Марказий Осиё ва ундан ташқарида беқарорлик ҳукм сураётган бир пайтда жуда муҳимдир».

Молия вазирлиги ушбу операцияни тарихий деб атади.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.